UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  1 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  1 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  4 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  4 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  1 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  3 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4

Coca Cola Суперлига. 25-тур превьюси Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 25-тур превьюси

Бугун Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.


Coca Cola Суперлига. 25-тур
БУХОРО – МАШЪАЛ
29 ноябрь 2020 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 14:00 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Рустам Чориев
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Александр Давиденко

Суперлиганинг сўнгги поғонасида бораётган "Бухоро" Қаршидаги "Марказий" стадиони "Машъал"ни қабул қилади.

Бу клублар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 33 марта тўқнаш келишган. Устунлик "Машъал" томонида. Муборак клуби 15 марта ғолиб бўлган, 7та ўйинда "Бухоро" зафар қучган, 11 марта дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларда "Машъал" 49та, "Бухоро" 33та гол урган. Бу жамоалар ўртасидаги охирги 5та ўйинда "Бухоро" ғалаба қозона олмаяпти - 2та дуранг, 3та мағлубият.

Биринчи даврада "Машъал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Бухоро

Муҳаммадали Ғиёсов - 79'

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 14:00

3
:
1
Тугади

Машъал

Ҳумоюн Муртозаев - 47', Ибе Мичел Окоро - 56', Сардор Абдураимов - 73'

45'
90'
30'  Миржалол Жумаев
43'  Нуржаҳон Музаффаров
56'  Беҳруз Садиллоев (Иззат Абдуллаев)
79'  Муҳаммадали Ғиёсов
47'  Ҳумоюн Муртозаев
56'  Ибе Мичел Окоро
73'  Сардор Абдураимов



МЕТАЛЛУРГ – СУРХОН
29 ноябрь 2020 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Рамиль Илясов

Лигада қолиш учун кураш олиб бораётган "Сурхон" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади.

Бу клублар ҳозиргача 17 бор тўқнаш келишган. "Металлург" 8 марта ғалаба қозонган, 2 бор "Сурхон" ғолиб бўлган. Қолган 7та учрашувда дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларда "Металлург" 22та гол урган ва 15та гол ўтказган.

"Сурхон" Бекободда ҳеч қачон ғалаба қозонмаган - 1та дуранг, 7та мағлубият. Сўнгги бор Термиз клуби 2004 йилда ўз майдонида "Металлург"ни мағлуб этган.

Дастлабки даврада "Металлург" 2:1 ҳисобида ғалабага эришганди.

Металлург

Шаҳзод Убайдуллаев - 84'

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 14:00

0
:
1
Тугади

Сурхон

45'
90'
84'  Шаҳзод Убайдуллаев



АНДИЖОН – ҚЎҚОН-1912
29 ноябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Александр Буров, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Чемпионатда жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган "Андижон" водий дербиси доирасида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Шу кунгача бу жамоалар 25 бор тўқнаш келишган. Иккала жамоа ҳам 9 мартадан ғалабага эришган, яна 7та баҳсда дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларда "Андижон" 43та тўп киритган ва 37та гол ўтказган.

Биринчи даврада "Қўқон-1912" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Андижон

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 14:00

1
:
0
Тугади

Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 72'

45'
90'
72'  Мурод Холмуҳамедов



СЎҒДИЁНА – ҚИЗИЛҚУМ
29 ноябрь 2020 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Бу жамоалар ҳозирга қадар ўзаро 35та ўйин ўтказишган. Устунлик "Қизилқум" томонида. Навоий клуби 16 бор ғолиб бўлган, 8 марта "Сўғдиёна" 3 очкога эга бўлган. 11 марта дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларда "Қизилқум" 47та гол урган ва 33та гол ўтказиб юборган.

Дастлабки даврада бу жамоалар ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

Сўғдиёна

Жамшид Болтабоев - 49'

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 14:00

1
:
1
Тугади

Қизилқум

Ойбек Қиличев - 90'

45'
90'
49'  Жамшид Болтабоев
90'  Ойбек Қиличев




НАВБАҲОР – АГМК
29 ноябрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 14:30 (Ёшлар ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Санжар Назаров
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Алишер Файзиев

Кумуш медали учун кураш олиб бораётган АГМК Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

Ҳозиргача бу икки клуб ўзаро 25та ўйин ўтказган. АГМК 11 марта, "Навбаҳор" 7 марта зафар қучган. Қолган 6та баҳсда дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 35та гол уришган ва 33та гол ўтказишган.

Биринчи даврада бу жамоалар ўртасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Навбаҳор

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 14:30

0
:
0
Тугади

ОКМК

45'
90'
36'  Азим Аҳмедов
84'  Руслан Болов (Ислом Рашидхонов)
6'  Саидулло Раҳматов
69'  Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов)
69'  Санжар Турсунов (Жасур Умаров)
78'  Сардор Раҳмонов (Дилшод Жўраев)
88'  Баҳром Абдураҳимов (Миржамол Қосимов)
88'  Ҳусниддин Ғофуров (Мирғиёс Сулаймонов)
90'  Саидулло Раҳматов



БУНЁДКОР – НАСАФ
29 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 14:30 (Маданият ва Маърифат ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Кумуш медали учун курашаётган "Насаф" Тошкентда бронза медали учун курашаётган "Бунёдкор" билан ўйнайди.

Ўзаро ўтган 27та ўйиндан 13тасида "Бунёдкор" ғолиб бўлган, 4 бор "Насаф" зафар қучган. Қолган 10та баҳсда дуранг қайд этилган. Ўзаро баҳсларда "Қалдирғочлар" 40та, "Аждарлар" 20та гол уришган.

"Насаф" сафарда бу жамоани фақат бир марта мағлуб этган (2014 йил). "Бунёдкор" ўзаро ўйинларда сўнгги бор 2018 йилги мавсумда ғалабага эришган, шундан кейин 3та баҳсда "Қалдирғочлар" юта олишмаяпти - 2та дуранг, 1та мағлубият.

Биринчи даврада бу жамоалар ўртасидаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Бунёдкор

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 14:30

1
:
0
Тугади

Насаф

Марко Станоевич - 8'

45'
90'
66'  Нурилло Тўхтасинов (Фаррух Икромов)
71'  Давронжон Эргашев
74'  Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов)
74'  Хуршид Ғиёсов (Селим Нурмурадов)
74'  Расул Йўлдошев (Суҳроб Иззатов)
88'  Давронжон Эргашев
8'  Марко Станоевич
68'  Ислом Кенжабоев (Ҳусайин Норчаев)
68'  Дилшод Раҳматуллаев (Шоҳмалик Комилов)
74'  Умар Эшмуродов
76'  Бобир Абдихолиқов (Жавоҳир Эсонқулов)
89'  Шароф Муҳитдинов (Абубакрризо Турдалиев)
89'  Ойбек Бозоров (Файсал Траоре)




ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР
29 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор " стадиони. 16:15 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Найим Қосимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов.

Сўнгги икки йил чемпиони "Пахтакор" ундан олдинги уч йил чемпиони "Локомотив" меҳмони бўлади.

Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 33 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 19тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 6 марта "Локомотив" устун келган. "Шерлар" 72та гол уришган, "Темирйўлчилар" 31та тўп киритишган.

Биринчи даврада ўтган баҳсда "Пахтакор" 7:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Локомотив

Суперлига. 25-тур

29/11/2020, 16:15

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Игорь Сергеев - 38'

45'
90'
62'  Фаррух Иброҳимов (Дилшод Комилов)
62'  Жавоҳир Алижонов (Диёр Туропов)
69'  Кирилл Погребняк (Марат Бикмаев)
69'  Вадим Афонин (Авазбек Ўлмасалиев)
80'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Жаҳонгир Абдумўминов)
38'  Игорь Сергеев
76'  Сардор Собирхўжаев (Садриддин Абдуллаев)
76'  Драган Черан (Хожимат Эркинов)
86'  Достонбек Ҳамдамов (Шерзод Аъзамов)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика