

Манбага кўра, 23 ёшли нигериялик футболчига "Реал" даъвогарлик қилмоқда. Мадрид клуби раҳбарияти ҳужумчининг ўйини, жумладан, ўзаро ўйинда дубль қайд этганидан ҳайратда. Мадридликлар ёзда трансферни амалга ошириш ниятида.
Чуквуэзе жорий мавсум 40 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



