Чуквуэзе "Реал"га ўтадими?

Sherzod Nurmatov
11 апр 2023, 17:59
"Вильярреал" ҳужумчиси Самуэль Чуквуэзе бошқа жамоага ўтиши мумкин, дея хабар берди Radio Marca.

Манбага кўра, 23 ёшли нигериялик футболчига "Реал" даъвогарлик қилмоқда. Мадрид клуби раҳбарияти ҳужумчининг ўйини, жумладан, ўзаро ўйинда дубль қайд этганидан ҳайратда. Мадридликлар ёзда трансферни амалга ошириш ниятида.

Чуквуэзе жорий мавсум 40 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Radio Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›