Чуквуэзе финални ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
9 май 2021
"Вильярреал" матбуот хизмати Европа лигасининг ярим финалида "Арсенал"га қарши жавоб ўйини 30-дақиқасида алмаштирилган Сэмюэль Чуквуэзе ҳақида маълумот берди.

21 ёшли футболчининг чап оёғи сон мушакларидан жиддий жароҳат олган. Одатда бундай жароҳатларни даволаш учун бир ой вақт керак бўлади.

Шу орқали футболчи 26 май куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтадиган Европа лигаси финалини ўтказиб юборади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal