Суперлига "чироқлари" ўчган "Динамо". Тошкентда голлар шоусини кўрамизми? Танганинг бошқа томони ҳам бор

Iskandarov Abdulaziz
3 ноя 2022, 15:08
Бугун Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади

Сўнгги турлани кўтаринки руҳда ўтказаётган, бир қатор жамоалардан очко тортиб олаётган "Сурхон" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Суперлига "чироқлари" ўчган "Динамо" эса Қаршида "Насаф" майдонига сафар қилади. Чемпионлик имкониятини сақлаб қолган "Навбаҳор" пойтахтда борган сари аҳволи ёмонлашиб бораётган "Локомотив" билан тўқнашади. Мазкур ўйинлар олдидан таниқли собиқ футболчи Анвар Ғофуровнинг фикрларини тингладик. 

— Бу жуфтликда пешқадам "Навбаҳор". Лекин улар бугун қийналишлари табиий. Мезбон "Локомотив" Суперлигада ўрнини сақлаб қолиш учун бор кучини ишга солади. Икки жамоада ҳам ўзига яраша босим бор. Бири чемпионлик учун, иккинчиси лигада қолиш учун курашмоқда.


— Ушбу баҳсда "Насаф" фаворит. "Динамо" Суперлигадан тушиб кетиши аниқ бўлиб улгурган бўлсада, мухлислар учун мавсумни яхши якунлаб қўйишга ҳаракат қилади. Бизни Қаршида қизиқарли ўйин кутмоқда. 


— "Жар"да бўлиб ўтадиган беллашувда битта гол ҳал қилади, деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эътибор қаратишади. Танганинг бошқа томони ҳам борки, агарда дарвозаларга эрта тўп киритилса, голлар шоусини кўришимиз мумкин. 

— Чемпионлик учун шиддатли кураш кетмоқда. Бу Суперлигани безаб беряпти, деб ўйлайман. Мазкур интрига охирги тургача сақланиб қолади. Ҳар бир клуб бу йил жуда катта ишларни амалга оширди. Уларнинг ҳар бири лойиқ. Биринчи ўринни олиш ёки олмаслик уларнинг ўз қўлида. Мавсум якунига қанча кам вақт қолаётган бўлса, босим шунча ортиб бораверади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia