Чилаверт Винисиус ҳақида: "Бразилия полицияси аргентиналик мухлисларни калтаклаганда намунали етакчи қаерда эди?"
30 мар 2024 12:18
Янгиликлар
Чилаверт Винисиус ҳақида: "Бразилия полицияси аргентиналик мухлисларни калтаклаганда намунали етакчи қаерда эди?"
Парагвай терма жамоаси собиқ посбони Хосе Луис Чилаверт Винисиус Жуниорга Бразилия ўйинидан олдин содир бўлган воқеани эслатиб қўйди.
2023 йилнинг ноябрида Бразилия ҳамда Аргентина терма жамоалари баҳсидан олдин "Маракана" трибунасида можаро юзага келган. Полиция мухлисларга қарши "дубинка"ларни ишга солган эди. Тўқнашув 15 дақиқа давом этган.
"Бразилия полицияси Аргентина терма жамоаси ва "Бока Хуниорс" мухлисларини калтаклаганида Винисиус номли намунали етакчи қаерда эди?
Улар болалар, аёллар ва ветеранларни калтаклашади. Улар сени уришса - ҳаммаси жойида. Уларга ҳурматсизлик қилсанг йиғлашни бошлашади" - деди Чилаверт.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар