
Маълумотларга кўра, яқин вақт ичида чехиялик бизнесмен вакиллари Лондон клубини харид қилиш бўйича музокараларни бошлашади. Келлнернинг бойлиги 15,5 млрд долларга баҳоланмоқда.
Келлнернинг "Челси" эгаси Роман Абрамович билан муносабатлари яхши.
Олдинроқ, Абрамович "Челси"ни 2,5 млрд фунт эвазига сотиши мумкинлиги эълон қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Абрамович 2003 йилда "Челси" клубини 140 млн евро эвазига сотиб олганди.