Черишевнинг голи “Вильярреал”нинг ишончли ғалабасини таъминлади
15 сен 2017 00:09
Янгиликлар
Черишевнинг голи “Вильярреал”нинг ишончли ғалабасини таъминлади
Европа лигасининг 1-турида “Вильярреал” ўз майдонида “Астана”дан устун келди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Никола Сансоне мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи тайм ўрталарида қозоғистонликлар мувозанатни тиклашди. Аммо майдон эгалари кейинчалик иккита гол киритиб ишончли ғалабага эришишди. Испанларнинг учинчи голига россиялик легионер Денис Черишев муаллифлик қилди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида “Славия” ўз майдонида Нециднинг ягона голи эвазига “Маккаби”дан устун келди.
Европа лигаси. A гуруҳи. 1-тур.
“Вильярреал” - “Астана” 3:1
Голлар: 1:0 – Сансоне – 16, 1:1 – Логвиненко – 68, 2:1 – Бакамбу – 75, 3:1 – Черышев – 77
“Славия” - “Маккаби” 1:0
Гол: 1:0 – Нецид – 12
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар