Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради
21 ноя 2025 08:31
Янгиликлар
Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради
"Бирмингем Сити" футбол клуби ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 62 000 ўринли янги стадион қуриш режасини эълон қилди.
Клубнинг ҳозирги "Сент Эндрю" стадиони 29 409 томошабинга мўлжалланган.
ESPN маълумотларига кўра, ушбу спорт иншоотининг қурилиш қиймати камида 2,5 миллиард фунт стерлингни (2,8 миллиард евро) ташкил қилади. Стадион 2030/2031 йилги мавсум бошланишига қадар қуриб битказилиши кутилмоқда.
"Бирмингем" айни вақтда Чемпионшипда 11-ўринда кетмоқда.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар