Чемпионшип старт олди! Компани дебютидаёқ ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
30 июл 2022, 09:25
Англияда Премьер-лигадан кейинги ўринда турувчи Чемпионшипда 2022/23 йилги мавсум бошланди.

Илк тур ўйини “Хаддерсфилд” ҳамда “Бёрнли” ўртасида бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар ҳимоячи Ян Матсеннинг голи эвазига зафар (1:0) қучишди.

“Бёрнли”ни жорий йил ёзида Венсан Компани қабул қилиб олганди. Бу 36 ёшли мутахассис учун янги жамоасидаги омадли дебют бўлди. “Ман Сити” собиқ футболчиси бунгача “Андерлехт”га устозлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia