

Испания чемпионатининг 36-тури доирасида "Қироллик клуби" сафарда "Гранада" билан учрашди.
Ўнинчи ва ўн олтинчи дақиқаларда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган "Реал" осон ғалабага эришадигандек туюлганди, аммо иккинчи бўлимда мезбонлар рақиб бўшашганидан фойдаланиб битта гол уришга муваффақ бўлишди. Лекин "Реал Мадрид" футболчилари характер кўрсатиб, чемпионлик сари муҳим қадам ташлашди.
Таъкидлаб ўтамиз, Зинедин Зидан шогирдлари қаторасига 9-ғалабани қўлга киритишди.
"Гранада" – "Реал Мадрид" 1:2
"Нуэво Лос Карменес" стадиони
Голлар: 0:1 – 10 Менди, 0:2 – 16 Бензема, 1:2 – 50 Мачис.
"Гранада" – Руй Силва, Дуарте, Диас (Пуэртас, 46), Херман Санчес, Фулькье (Монторо, 55), Азиз, Жил Диаш, Вико (Этеки, 75), Эррера (Антоньин, 75), Мачис (Кейбаши, 85), Фернандес.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Менди, Карвахаль, Варан, Каземиро, Кроос, Иско (Родриго, 64), Модрич, Вальверде (Асенсио, 64), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Менди (17), Дуарте (46), Жил Диаш (58), Куртуа (90).





