

Унга кўра, умумий ҳисобда 3,5 миллиард евро турнирларга ажратилади. Уларнинг 465 миллиони Европа лигаси, 235 миллиони Конференциялар лигаси қатнашчиларига берилади.
Энг катта пулларни одатдагидек Чемпионлар лигаси иштирокчилари олишади. Умумий ҳисобда - 2,032 миллиард евро. Саралашнинг сўнгги плей-офф босқичи иштирокчилари 5 миллиондан, гуруҳ босқичи қатнашчилари эса 15,64 миллион евродан пул оладилар. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун 2,8 миллион, дуранг учун эса 930 минг евро берилади.
Шунингдек:
1/8 га чиқиш: 9,6 миллион евро
1/4 га чиқиш: 10,6 миллион евро
1/2 га чиқиш: 12,5 миллион евро
Финалчи: 15,5 миллион евро
Ғолиб эса шу пулларга қўшимча равишда яна 4,5 миллион еврога эга бўлади.
Шунингдек, УЕФА суперкубоги иштирокчиларига 3,5 миллион евродан берилади. Ушбу баҳс ғолиби эса қўшимча 1 миллион еврога эга бўлади.



