Чемпионлар лигаси финалида ишлайдиган ҳакам номи маълум бўлди
14 май 2019 17:27
Янгиликлар
Чемпионлар лигаси финалида ишлайдиган ҳакам номи маълум бўлди
"Ливерпуль" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал баҳсини бошқарадиган ҳакам номи эълон қилинди.
Финални Дамир Скомина бошчилигидаги словениялик ҳакамлар бошқаради. Қанотларда Юре Прапортник, Роберт Вулкан ишлайди. Тўртинчи рефери Антонио Матео Лаос. VAR хонасида Данни Маккели, Пол ван Бокел, Феликс Зваер, Марк Борш ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Дамир Скомина Парижда бўлиб ўтган ПСЖ ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида ишлаган эди. Баҳс 3:1 ҳисобида "қизил иблислар" ғалабаси билан якунланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар