Чемпионлар Лигаси. Бензема "Ливерпуль"га гол уриш бўйича етакчи

Aziz Tukhtamuradov
20 мар 2021, 09:39
ЕЧЛ 1/4 финалида "Реал" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади.

Жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Чемпионлар Лигасида "Ливерпуль" дарвозасига тўп киритиш бўйича бугунги кунда Карим Бензема етакчи экан. Франциялик футболчи "қизиллар" дарвозасини тўрт маротаба ишғол этган. 

Шунингдек, ўз вақтида "Челси"да ўйнаган Дидье Дрогба ҳам ЕЧЛ доирасидаги ўйинларда "Ливерпуль" дарвозасига тўртта гол урган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta