UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  40 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   1 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  5 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Чемпионатимиз тарихидаги ягона гекса-трик соҳиби, Шацких билан бир кунда бутсаларини михга илган Бақоев 41 ёшга тўлди Янгиликлар

Чемпионатимиз тарихидаги ягона гекса-трик соҳиби, Шацких билан бир кунда бутсаларини михга илган Бақоев 41 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун футболчилик фаолияти давомида бир нечта рекордларни ўрнатган, Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари чемпиони, мураббийликда ҳам ишонч билан одимлаётган Улуғбек Бақоев оила аъзолари даврасида туғилган кунини нишонламоқда. Бухоро футболи тарбияланувчиси 1996 йилда илк профессионал шартномасига имзо чеккан. У футболдаги илк қадамлари қўйилган "Бухоро" клуби билан шартнома имзолади. Кетма-кет муваффақиятли кечган мавсумлардан сўнг у 2001 йилда Россия чемпионатига йўл олди. Улуғбек уч йил мобайнида Москванинг ЦСКА, "Торпедо-ЗИЛ", Нижнекамскнинг "Нефтехимик" клублари шарафини ҳимоя қилди. 

Шундан сўнг унинг фаолияти Қозоғистон чемпионатига кўчди. 2004-2007 йиллар оралиғида Кустанайнинг "Тобол" клубида ўйнади. Илк мавсумидаёқ 22 та гол билан чемпионат тўпурари бўлди. "Тобол" билан икки бор кумуш (2005, 2007) ва шунча бронза (2004, 2006) медалини қўлга киритди. 

Бақоев 2008-2009 йилларда Тошкентнинг "Қурувчи" ("Бунёдкор") жамоаси таркибида Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибига айланди. Сколари даврида жиддий рақобатга тўқнаш келган бугунги қаҳрамонимиз Самарқаннинг "Динамо"сига кўчиб ўтди. Кейин эса яна жонажон "Тобол" жамоасига йўл олди. Бу қайтиш унга омад келтирди. 2010 йилда у Қозоғистон чемпиони, мавсумнинг энг яхши легионери, 16 та гол билан энг яхши тўпурари бўлди. 2011 йилда Толдиқўрғоннинг "Жетису" клуби билан шартнома имзолади. Улуғбек бу жамоа сафида 29 та ўйинда 18 та гол киритди. Унинг голлари "Жетису"га чемпионат кумуш медалларини қўлга киритишда ёрдам берди. Бақоев мавсум якунларига кўра спорт журналистлари томонидан Қозоғистон чемпионатининг энг яхши тўпурари деб топилди. 

Ҳужумчи 2011 йилнинг 20 октябрь куни "Дубай Клуб" билан шартномага имзо чекди. Лекин унинг БААдаги сафари омадсиз кечди. У уч ойдан сўнг яна Қозоғистонга қайтди.  "Иртиш" клуби билан келишувга эришган Бақоев 14 та гол билан чемпионат тўпурари бўлди. Қизиғи, у уч йил кетма-кет учта клуб таркибида Қозоғистон чемпионати тўпурарига айланган. Ўша йили павлодарликлар билан бирга мамлакат вице-чемпиони бўлди. Спорт журналистлари уни яна бир бор мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топишди. Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатида умумий ҳисобда 9 мавсум ўйнаб, 3 та клуб таркибида 237 учрашувда майдонга тушди ва 111 та гол киритди. 

Улуғбек Бақоев 2000 йилда ҳозиргача рекорд бўлиб келаётган ишни амалга оширган. У  "Бухоро" сафида "Темирйўлчи" (ҳозирги “Қўқон-1912”)га қарши кечган сафар ўйинида ўз ҳисобига 6 та гол ёзиб қўйган. Ўша баҳс 6:1 ҳисобида якунига етганди. Олий лигамиз тарихида бошқа ҳеч қайси футболчи бир ўйинда гекса-трик қайд этмаган.

2014 йилнинг августида 36 ёшли Бақоев Ўзбекистонга қайтди ва "Бухоро" сафида мавсумни якунлаб қўйди. 2015 йилда эса унинг футболчилик фаолияти якунланди. "Навбаҳор" Бақоевнинг фаолиятидаги сўнгги клуб бўлиб қолди. У шу ёшида ҳам 21 та учрашувда рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол қилди. 

2001-2014 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида жами 50 та учрашувда майдонга тушган. Ҳисобида терма жамоа учун урилган 14 та гол бор. Унинг Эрон ва Иорданияга урилган голлари анча машҳур ҳисобланади. 

Бугунги қаҳрамонимиз ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган Эрон - Ўзбекистон (0:1) учрашувини шундай эслайди.

- Бу ўйиннинг санаси ҳам аниқ эсимда - 2012 йил 14 ноябрь. Теҳрондаги "Озоди" стадионида Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиққандик. Ўйинга чиқишдан олдин терма жамоамизнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимов ғалаба учун тўп тепишимиз лозимлигини уқтирганди. Ортга йўл йўқ эди, барчамиз ғалаба учун ҳаракат қилгандик ва якунда бу мушкул вазифани уддалагандик. Ўша куни ёмғир ҳам ёғган эди. Гол бўлишидан аввал рақиб ўйинчиси қоида бузган ва ҳакам жарима тўпи белгилаганди. Жепаров тўпни тепишдан олдин жарима майдончаси ичига аниқ етказиб беришини сезгандим. Тўп узатилгач, мен олдинга ҳаракат қила бошладим, рақиб ҳимоячисидан ўзиб кетган ҳолда тўпга биринчи бўлиб етиб келдим ва чап оёқда зарба бердим.

Улуғбек Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоасида гол урган энг ёши катта футболчи ҳам ҳисобланади. Терма жамоамизнинг собиқ форварди ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Қатар (5:1)га қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйган эди. Ўшанда у 34 ёшу 6 ой 21 кунлик бўлган. Унинг терма жамоадаги хайрлашув ўйини 2014 йилнинг май ойида Уммонга қарши бўлиб ўтганди. "Жар" стадионида ўтган учрашувда Бақоевдан ташқари Виктор Карпенко ва Максим Шацких ҳам терма жамоа билан хайрлашишган эди. 

2017 йилнинг январь ойида тажрибали ҳужумчининг мураббийликдаги фаолияти бошланди. У "Бухоро" клубига бош мураббий этиб тайинланди. Ҳозирда Бақоев Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси бош мураббийи сифатида муваффақиятли ишлаяпти. Иккинчи даврада жиззахлик футболчилар фақат амалдаги чемпион "Пахтакор"га ютқазишди.   

Фурсатдан фойдаланиб, Улуғбек Бақоевни туғилган куни билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. У кишига соғлиқ-саломатлик тилаймиз. Мураббийлик фаолиятида ёрқин лаҳзалар кўп бўлсин.  

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика