"Челси"нинг собиқ футболчиси терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Alisher
18 июл 2019
"Трабзонспор" ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

У терма жамоа таркибида 18 ёшлигида дебют қилган.

Оби Микел ҳозирда 32 ёшда ва фаолияти давомида "Люн", "Челси", "Мидлсбро" ва "Тяньцзинь Тэде" клубларида ўйнашга улгурди.

Футболчи 1 июлдан "Трабзонспор" футболчисига айланди.

Ярим ҳимоячи 2005 йил августдан бери терма жамоа сафида 89та ўйин ўтказиб, 6та гол уришга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: legit.ng