"Челси"нинг қишки трансферлар ойнасидаги асосий нишони маълум қилинди

Mirjalol Normatov
24 окт 2018, 22:55
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри қишда "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини трансфер қилмоқчи.

Аммо "Интер"дагилар форвардни қўйиб юбормоқчи эмас. Аргентиналикнинг товон пули 110 млн еврони ташкил қилади. Бироқ шартноманинг ушбу бўлими 2019 йилнинг ёзида фаоллашади. Айни дамда "Интер"дагилар футболчи билан шартномани узайтириш ҳаракатида бўлиб турибди.

"Челси" Икардидан ташқари "Женоа" ҳужумчиси Кшиштоф Пентекни ҳам нишонга олган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports