"Челси"нинг Поттер борасидаги қарори ўзгармайди

Mirjalol Normatov
19 фев 2023, 10:38
"Челси" раҳбарияти бош мураббий Грэм Поттерни истеъфога чиқариш масаласини илгари сургани йўқ.

"The Telegraph" хабарига кўра, клуб директорлар кенгашининг бош мураббийга бўлган муносабати ўзгаргани йўқ. "Стэмфорд"да "Саутгемптон"дан учралган мағлубиятга қарамай клубдагилар бош мураббийни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" АПЛдаги сўнгги 10 ўйинида фақатгина бир марта ғалабага эришди. Жамоа айни дамда лига турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph