"Челси"ни ушбу мавсум якунига қадар бошқа мураббий бошқариши мумкин

Mirjalol Normatov
15 янв 2021, 22:34
"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Авраам Грант яна бир бор Лондон жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин.

"Bild" хабарига кўра, "кўклар" раҳбарияти Лэмпарднинг истеъфосидан кейин айнан исроиллик мутахассиснинг номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. У ушбу мавсум якунига қадар жамоани бошқариб туради ва келаси мавсумда жамоага тўлақонли бош мураббий тайинланади.

"Челси" АПЛнинг сўнгги 6 ўйинида атиги 1 марта ғалабага эришди ва лига турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди. Грант 2007/08 йилги мавсумда "Челси"ни бошқарган ва ўшанда жамоа 2-ўринда мавсумни якунлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild