"Челси"га Виллианни таклиф этишди

Aziz Tukhtamuradov
13 июл 2023
"Челси" Виллианни қайтаришни истамади.

34 ёшли бразилиялик футболчи "Фулхэм" билан шартномани узайтирмади ва клубни эркин агент сифатида тарк этди.

Агентлар Виллианни "Челси"га ҳам таклиф қилишди, аммо Лондон клуби бу борада қизиқиш билдирмади. 

Эслатиб ўтамиз, Виллиан 2013-2020 йиллар мобайнида "Челси"да ўйнаган. У сўнгги 2022/23 йилги мавсумни "Фулхэм"да ўтказиб, 27 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/nathgissing