"Челси"га қарши баҳсда Вальверде нега Дембелени майдонга туширмади?
23 фев 2018 15:38
Янгиликлар
"Челси"га қарши баҳсда Вальверде нега Дембелени майдонга туширмади?
20 февраль куни "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ҳамда "Барселона" ўртасида Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашуви ўтказилди.
1:1 ҳисобида якунланган ўйинда Каталония клуби устози Эрнесто Вальверде жароҳатидан қутилиб сафга қайтган ҳужумчи Усмон Дембелени майдонга туширишни истамади.

Маълумотларга кўра, Вальверде Дембелега имкон берадиган вақт келди деб ҳисобламоқда ва уни "Челси"га қарши жавоб учрашувига тайёрламоқчи. Испаниялик мутахассис франциялик форвардни биринчи учрашувда майдонга туширишни истамаганининг сабаби - Дембеледа бундай ўйинлар тажрибаси кам, у ҳали ҳам жамоага кўника олмаяпти. Усмон ўзига бўлган ишончни ошириши учун Вальверде уни "Жирона"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 25-турида асосий таркибда майдонга туширмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар