"Челси" ярим ҳимояни кучайтириш учун 2 та номзодни белгилаб олди

Sherzod Nurmatov
21 окт 2022, 10:20
Лондоннинг "Челси" клуби қишки ёки ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимояни кучайтириш учун икки номзодни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда "London Evening Standard" хабар бермоқда.

Манбага кўра, "аристократлар" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ва "Вест Хэм" хавбеки Деклан Райсга қизиқиш билдирмоқда.

19 ёшли Беллингем жорий мавсум Дортмунднинг "Боруссия" клуби сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 23 ёшли Райс "Вест Хэм" либосида 15 та ўйинда ҳаракат қилиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: London Evening Standard