“Челси” ярим ҳимоячиси сафга қайтди

23 ноя 2019, 09:36
Нидерландиялик футболчи жароҳатидан фориғ бўлди.

Лондон клубининг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Марко ван Гинкель машғулотларга қайтди. У бир йилдан кўпроқ вақтини майдонда ташарида жароҳатини даволаш билан ўтказди. Марко тиззасидан оғир жароҳат олганди. Қайд этиш керак, футболчининг “Челси” билан шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади.

“Челси” футболчини 3 марта ижарага берган. У шу кунга қадар “Милан”, “Сток Сити” ва ПСВ клубларида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24