

Кристоф Фройнд "Ред Булл Зальцбург"дан Лондон клубига ўтади.
Унинг номзоди бошқалар қатори "кўклар" янги бош мураббийи Грэм Поттер томонидан ҳам маъқулланди.
"Челси" Фройнднинг ўзи ва "Зальцбург" билан ўтишнинг барча тафсилотларини келишиб олди. Келишувнинг расмий тасдиқланиши – вақт масаласи.
Фройнд "Зальцбург"нинг кўплаб муваффақиятли битимларига ҳисса қўшди. Унинг меҳнати туфайли клубга Эрлинг Ҳоланд, Садио Мане ва Дайо Упамекано келиб қўшилган.
Аввалроқ "Челси" эгаларидан бири Тодд Боэли Ред Булл модели мухлиси экани хабар қилинганди.



