"Челси" янги стадиондан воз кечди

Mirjalol Normatov
29 мар 2020
"Аристократлар" ўзлари учун янги стадион қуришмайди.

2017 йили клуб ҳукуматдан янги стадион қуриш борасида рухсат олганди. Бироқ 2018 йилнинг майида бу ғоя "ноқулай инвестицион климат" сабабли тўхтатиб қўйилганди. Айтилишича, Роман Абрамович ўша пайтда ҳукумат вакиллари билан келишмовчиликка борган.

31 март кунида эса "Челси"нинг олган рухсати муддати якунига етади. 1 миллиард фунтлик стадионнинг қурилиши эса ҳали бошланганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўз стадиони мухлислари сонини 2 бараварга оширмоқчи эди. "Стэмфорд Бриж"га эса 41 минг мухлис сиғади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal