"Челси" янги стадион қурмоқчи

Mirjalol Normatov
29 июн 2025
"Челси" раҳбарияти Лондон мэри билан "Стэмфорд Бриж"дан бошқа стадионга кўчишни муҳокама қилди.

"The Telegraph" хабарига кўра, янги стадион Лондоннинг Эрлс-Корт туманида қурилади. Муҳокаманинг асосий ташаббускори Лондон мэри Содиқ Хоннинг ўзи бўлган ва бунга қадар ҳам "Челси"ни янги стадион қуриш учун суҳбатга чақирган.

Мерия вакиллари суҳбатлар бўлганини маълум қилишди, лекин "Челси" ҳозирча бунга қандай жавоб бергани маълум эмас. Айтилишича, "Челси" ҳам бу таклифга йўқ демаган бўлиши мумкин.

Чунки "Челси" ўйинларини ўтказиб келаётган "Стэмфорд Бриж" 1877 йилда қурилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph