

"Sunday Express" хабарига кўра, Лондон жамоаси уругвайлик учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Унинг трансферини "Челси" бош мураббийи Маурицио Саррининг ўзи истамоқда. Ҳозирда футболчига "Атлетико" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Каванининг ПСЖ билан шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган. Бу мавсумда у ПСЖ таркибида 11 ўйинда қатнашиб, 10 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.



