"Челси" Холанд учун курашдан чиқди

Omonjon To`xtamirzayev
24 май 2021, 17:29
Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Эрлинг Холанд ортиқ "Челси" режаларига кирмайди.

Хабар беришларига кўра, Лондон клуби норвегиялик футболчи трансфери учун курашдан чиқди. Бунга асосий сабаб сифатида "Боруссия"нинг кейинги мавсум ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритгани келтирилмоқда. "Аристократлар" раҳбарияти бу ёзда Холандни сотиб олишнинг имкони бўлмайди деб ҳисобламоқда. Шу саабли "Челси" эътиборини бошқа вариантларга қаратмоқчи.

Эндиликда Холанд трансфери учун асосий номзодлар рўйхатида "Манчестер Юнайтед" ва "Реал Мадрид" қолмоқда. "Манчестер Сити" Норвегия термаси ҳужумчисини эмас, "Тоттенхэм"дан Харри Кейнни сотиб олишни маъқул кўрмоқда ва шу келишув борасида иш бошлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru