

“Челси” Бельгиянинг “Генк” клубидан норвегиялик 21 ёшли ярим ҳимоячи Сандер Бергени сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бергенинг хизматларига анчадан бери “Ливерпуль” ҳам қизиқиб келмоқда. Бергенинг трансфери эса айни дамда 30 млн фунтга баҳоланмоқда.
Жорий мавсум футболчи Бельгия чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.



