"Челси" ва "Эвертон" ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
20 сен 2017, 19:45
"Челси" ва "Эвертон" ПСЖ форварди Эдинсон Каванига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳужумчи Париж клубидаги ҳолатидан келиб чиқиб, жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаб қолиши мумкин.

ПСЖ ҳамда "Лион" ўртасидаги Франция чемпионатининг 6-тур учрашувида Кавани бир неча вазиятда Неймар билан стандартни талашиб қолди. Кейинроқ бу икки футболчи кийиниш хонасида жанжаллашиб қолгани эълон қилинган эди. Бошқа нашрнинг хабар қилишича, Неймар клуб раҳбариятидан Каванини сотиб юборишни сўраган.

Каванига икки инглиз клубидан ташқари "Наполи", "Ювентус", "Милан" ва Дортмунднинг "Боруссия"си қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail