"Челси" ва "Атлетико" Феликс борасида оғзаки келишувга эришди

Оқил Абдубарноев
9 янв 2023, 21:33
Жоау Феликс мавсумнинг қолган қисмини "Челси"да ўтказади.

Лондон клуби "Атлетико" билан футболчининг ижараси борасида оғзаки келишувга эришди. The Athletic мухбири Дэвид Орнстейннинг сўзларига кўра, "кўклар" тахминан 11 миллион евро тўлайди.

Феликс хизматларига "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирганди. Жоауга эса "Челси" варианти маъқул келди.

Ла Лиганинг жорий мавсумида португалиялик футболчи 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/David_Ornstein

Сўнгги янгиликлар

Барча ›