UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

“Челси” ва “Арсенал”да ўйнаган 30 футболчи, Виллиан навбатдагиси Янгиликлар

“Челси” ва “Арсенал”да ўйнаган 30 футболчи, Виллиан навбатдагиси

Бироз олдин, “Челси” вингери Виллиан эркин агент сифатида “Арсенал” билан уч йиллик шартнома имзолади.

У Лондоннинг 2 етакчи клубида ўйнайдиган ҳисоб бўйича 31-футболчига айланди.

“Тўпчилар” ва “аристократлар” шарафини ҳимоя этишга муваффақ бўлган илк футболчи эса шотландиялик Сэнди Макфарлан ҳисобланади. У узоқ 1896—1897 йиллар “Арсенал” сафида тўп тепган бўлса, 1913-1914 йиллар давомида “Челси” сафида ўйнаган эди.

Хуллас, иккала жамоада ҳам ҳаракат қилган ва кўпчиликка таниш бўлган баъзи ўйинчиларни ёдга оламиз:

Эммануэль Пети (Франция) - ярим ҳимоячи

«Арсенал» (1997-2000);

«Челси» (2001-2004)

Николя Анелька (Франция) - ҳужумчи

«Арсенал» (1997-1999);

«Челси» (2008-2012)

Эшли Коул (Англия) - ҳимоячи

«Арсенал» (1997-2006);

«Челси» (2006-2014)

Сеск Фабрегас (Испания) - ярим ҳимоячи

«Арсенал» (2003-2011);

«Челси» (2014-2019)

Оливье Жиру (Франция) - ҳужумчи

«Арсенал» (2012-2018);

«Челси» (2018-…)

Жорж Грэм (Шотландия)

«Челси» (1964-1966);

«Арсенал» (1966-1972)

Вильям Галлас (Франция) - ҳимоячи

«Челси» (2001-2006);

«Арсенал» (2006-2010)

Лассана Диарра (Франция) - ярим ҳимоячи

«Челси» (2005-2007)

«Арсенал» (2007-2008);

Юсси Бенаюн (Исроил) - ярим ҳимоячи

«Челси» (2010-2013);

«Арсенал» (2011-2012)

Петр Чех (Чехия) - дарвозабон

«Челси» (2004-2015);

«Арсенал» (2015-2019)

Давид Луис (Бразилия) - ҳимоячи

«Челси» (2011-2014 ва 2016-2019);

«Арсенал» (2019-...)

Виллиан (Бразилия) - вингер

«Челси» (2013-2020);

«Арсенал» (2020-...)

Шунингдек, Жимми Шарп, Боб Тернбулл, Стюарт Хьюстон, Жонни Патон, Томми Дохерти (барчаси Шотландия), Лесли Найтон, Тед Дрейк, Томми Лоутон, Билл Диксон, Алан Янг, Жон Холлинс, Томми Балдвин, Алан Хадсон, Грэм Рикс, Колин Пейтс, Клайв Аллен, Дэвид Рокасл (барчаси Англия), Питер Николас (Уэльс) ҳам қизил ва кўк либосда ўйнашга муваффақ бўлган.

Давлатлар бўйича:

Англия вакиллари – 13 нафар

Шотландия – 7

Франция – 5

Бразилия – 2

Уэльс, Чехия, Исроил, Испания - бир нафардан

Элдор Акмурзаев тайёрлади

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика