“Челси“ ушбу натижага эришган тарихдаги илк жамоа

Khoja
29 май 2025
Конференция лигаси финалида “Челси“ “Бетис“ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоа шу орқали ўзига хос натижага эришди. “кўклар“ EЧЛ, Европа лигаси ва Конференция лигасида ғалаба қозонган илк жамоа сифатида тарихга кирди.

Лондонликлар икки марта Чемпионлар лигасида (2012 ва 2021 йилларда), икки марта Европа Лигасида (2013 ва 2019 йилларда) чемпионликни қўлга киритишган.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru