

"Таркибдан кўнглим тўқ. Агар трансфер ойнаси ёпилгунича футболчи олсак яхши. Агар ўхшамаса мана шу таркиб билан ҳам ишлашда давом этамиз. Таркиб яхши.
"Пэлас" доимо қийин рақиб бўлган. Ушбу мавсумда улар янада кучайдилар. Ўтган турдаги ғалабамиздан сўнг жамоа кайфияти кўтарилган. Ҳафта давомида машғулотларда қаттиқ ишладик. Умид қиламанки, ФИФА кунлари олдидан яна 3 очкони ўз ҳисобимизга қўшиб қўямиз", - дейди мураббий.



