"Челси" сўнгги 6 ўйинда 1 марта ғалабага эришди, навбатдаги ўйин "Манчестер Сити" билан

Mirjalol Normatov
29 дек 2020, 00:40
Бугун "Челси" АПЛнинг 16-тури доирасида "Астон Вилла"га қарши баҳс олиб борди.

Барча турнирларда ўтказган сўнгги 6 ўйинини инобатга оладиган бўлсак, "Челси" уларда фақатгина бир ғалабага эришди.

"Аристократлар" аввалига ЕЧЛда "Краснодар" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, кейинчалик "Эвертон" ҳамда "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди.

Дербида "Вест Хэм" мағлуб этилгач, навбатдаги дербида "Арсенал" ҳам "Челси"ни доғда қолдирганди.

"Челси" навбатдаги учрашувини 3 январь куни "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›