"Челси" Сингапурда ўтказадиган мавсумолди йиғинда "Бавария" ва "Интер" билан ўйнайди

Aslanov Jasurbek
16 мар 2017, 13:14
"Челси" илк маротаба мавсумолди йиғинни Сингапурда ўтказади.

"Челси" Осиёдаги турне доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

25 июль куни лондонликлар "Бавария" билан, бир ҳафта ўтиб "Интер"га қарши майдонга тушишади. Иккала баҳс Халқаро чемпионлар кубоги доирасида ўтказилади.

22 июль куни "Челси" "Арсенал" билан ўйнайди, аммо Лондон жамоалари Пекинда тўқнаш келади ва шундан сўнг, Антонио Конте шогирдлари Сингапурга йўл олишади.

"Ёз борасида режаларга аниқлик киритганимиздан хурсандман. Сингапурда яхши тайёрланиб, кучли рақибларга қарши ўйнашимиз мумкин. Сингапурда "Челси"нинг миллионлаб мухлислари бор. Улар билан учрашувни сабрсизлик билан кутяпман. Бизни икки томошабоп ўйин кутмоқда" - дейди Конте.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com