"Челси" Сарри учун "Ювентус" клубидан қанча сўрамоқда?

5 июн 2019, 21:40
"Челси" бош мураббийи Маурицио Саррининг "Ювентус"га ўтиши сўроқ остида қолмоқда.

Лондонликлар Саррининг шартномаси якунланмасидан туриб уни қўлга киритишга ҳаракат қилаётган "кекса сеньора"дан 5,3 миллион фунт миқдордаги компенсация тўлашини талаб қилишмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри маълумот берди. 

Аввалроқ, 60 ёшли мутахассис туринликлар билан 3 йиллик шартнома ва йилига 6-7 миллион маош олиши борасида келишиб олганди.  


Ўхшаш янгиликлар


Манба: skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›