

Бу сафар "аристократлар" "Генк"дан ёш умидли дарвозабон Майк Пендерсни сотиб олишди.
Бельгия U-19 термаси аъзоси Майк Пендерс "Челси" билан 2032 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Шунга қарамай, жорий мавсумни футболчи "Генк"да ўтказади.
Эътиборли жиҳати, Майк "Генк" асосий жамоаси сафида ўтган ой "Стандард Льеж"га қарши ўйинда дебют қилди ва ўз дарвозасини"қуруқ" сақлай олди. Шу тариқа, 18 ёш ва 363 кунлик голкипер "Jupiler Pro" лигасида дебют қилган учинчи энг ёш дарвозабонга айланди.



