"Челси" "Реал" хавбекини сафига қўшиб олмоқчи
21 фев 2024 16:20
Янгиликлар
"Челси" "Реал" хавбекини сафига қўшиб олмоқчи
"Кўклар" Федерико Вальверде борасида музокаралар олиб боради.
Англиянинг "Челси" клуби Испаниянинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени харид қилмоқчи, дея хабар берди "Futbol de Inglaterra".

Хабар қилинишича, "кўклар" 25 ёшли уругвайлик футболчи учун музокаралар ўтказади, бироқ клуб президенти Флорентино Перес аввалроқ Вальверде сотилмаслигини айтган эди. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи бўлажак "Реал" лойиҳасининг етакчиларидан бири ҳисобланади.
Федерико Вальверде жорий мавсум "қаймоқранглилар" таркибида 36 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар