"Челси" Рабьога қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
24 окт 2022, 18:28
Лондон клуби қишки трансферлар ойнасида "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони таркибига қўшиб олмоқчи.

27 ёшли Рабьо ёзда Англиянинг бошқа бир жамоаси "Манчестер Юнайтед" аъзосига айланиши мумкин эди. Бироқ маош бўйича талаблар трансфернинг амалга ошмай қолишига олиб келган эди. 

Франциялик футболчининг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2023 йилда ниҳоясига етади. Турин клуби футболчини бериб юборишга қарши эмас. Шунингдек, футболчига "Ньюкасл" ҳам кўз тиккани хабар қилинмоқда.

Адриен Рабьо ушбу мавсум жами 10 та ўйинда майдонда кўриниш берди ва 4 та голга муаллифлик қилди. У 17 млн еврога баҳоланмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato