

“Кепа дунёдаги энг нопрофессионал пасткаш инсон. Онаси эса унга яхши тарбия бермаган. У Англия лига Кубогидаги мағлубиятдан сўнг, “Челси” бош мураббийи Маурицио Саррининг ўрнини эгаллади”, - дея ўзгартирилган футболчи ҳақидаги маълумотлар.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити”га қарши Англия лига Кубоги финалининг 118-дақиқасида Кепа Аррисабалага оқсоқланиб, ўйинни давом эта олмайдигандек тасаввур уйғотганди. Шу сабабли мураббийлар штаби унинг ўрнига Кабальерони майдонга туширмоқчи бўлди. Захирага олинаётганини кўрган Кепа қўл ҳаракатлари билан учрашувни давом эттира олишини кўрсатиб майдонда қолишини кўрсатади ва, Саррининг ғазабига сабабчи бўлади.




