«Челси» мухлисаси «Азар, Коста ва Фабрегас – каламушлар» деган баннерни кўтарди

Narzulla Saydullayev
19 дек 2015, 23:07
«Челси» мухлисаларидан бири «Сандерленд» билан ўйинда ўзини кўрсатди.

Стадион диктори футболчиларни эълон қилаётган вақтда мезбонлар мухлислари Франсеск Фабрегас ва Диего Костанинг номини айтилганида ҳуштак чалишди. Эден Азар жароҳат туфайли майдонга тушмади. Мухлисалардан бири эса «Азар, Коста ва Фабрегас – каламушлар» деган баннерни кўтарди.

Учрашув бошида кўплаб мухлислар «Туринглар ва «Special one»ни кутиб олинглар» деб ҳайқиришди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: independent.co.uk