"Челси" "Милан" билан ўйин олдидан қандай йўқотишларга эга?
11 окт 2022 16:01
Янгиликлар
"Челси" "Милан" билан ўйин олдидан қандай йўқотишларга эга?
"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер Чемпионлар Лигаси 4-турида "Милан"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар номини айтди.
"Ҳаким Зиеш касал. Унинг томоғи оғрияпти, шунинг учун у биз билан Миланга келмади. Канте ҳам бугунги машғулотларда ўзини ёмон ҳис қилди. Албатта, бу ҳолат уни ҳам, бизни ҳам ҳафсаламизни пир қилади. Биз унинг аҳволи таҳлилини кутамиз ва шунга асосланамиз. Фофана ҳам жароҳат олган ва бир неча ҳафтага сафдан чиққан.
Бошқа барча ўйинчилар мавжуд. Охирги ўйиндаги ротация бўлажак ўйинга баъзи ўйинчиларнинг мавжуд бўлишига хизмат қилди. Улар ўйнашга тайёр бўлишлари муҳим, чунки бизни жисмоний тарафлама қийин ўйин кутиб турибди", – деди мутахассис.
"Милан" – "Челси" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар