

Ўйинчига "Челси" қизиқиш билдирган ва бразилиялик футболчи учун 100 миллион евро таклиф этишга тайёр эди.
ПСЖ эса "кўклар"нинг таклифини ҳатто кўриб ҳам чиқмади, шундай экан ўйинчи сотилмаслигини билдирди. Парижликлар сардори ҳам Франция пойтахтидан кетишни истамади.
Эслатиб ўтамиз, Маркиньос ПСЖга 2013 йилда "Рома"дан 31 млн евро эвазига ўтган эди. У жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.



