

"Evening Standard" хабарига кўра, "Манчестер Сити" раҳбарияти бу таклифга рад жавобини берган. Бунга сабаб сифатида таклиф қилинган трансфер суммаси жуда камлиги айтилган. Аммо ҳозирча бу сумма қанчалиги очиқланмаган.
Лондон клуби айни дамда "шаҳарликлар" футболчиси Натан Акени сотиб олиш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Якунланган мавсумда 28 ёшли Ляпорт "Ман Сити" таркибида барча турнирларда 44 ўйинда қатнашиб, 4та гол урди.



