"Челси" "Манчестер Сити" билан ўйинда 4 ҳимоячисининг хизматидан фойдалана олмайди

Sherzod Nurmatov
14 янв 2022, 22:21
Лондоннинг "Челси" клуби АПЛ 22-тури доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши учрашув арафасида кадрлар муаммосига дуч келмоқда.

Томас Тухель бошчилигидаги "аристократлар" мураббийлар штаби бирданига тўрт нафар ҳимоячини йўқотди.

Андреас Кристенсен (коронавирус), Тревор Чалоба, Рис Жеймс ва Бен Чилуэлл (барчаси жароҳат олган) "шаҳарликлар" билан баҳсда иштирок этмайди.

"Сити"нинг "Челси"га қарши ўйини 15 январда Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London