“Челси” мағлубиятсиз серия қайд этмоқда

Eldor Akmurzayev
21 ноя 2020, 19:40
Англия чемпионати 9-тури доирасида “аристократлар” сафарда “Ньюкасл” меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Фрэнк Лэмпард шогирдлар мана 9 ўйиндан (7 таси қуруқ) буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Жамоа ҳисобида 6 ғалаба ва 3 дуранг бор. Тўплар нисбати эса 23-4.

Қайд этиш жоиз, бугунги муваффақиятдан кейин “Челси” очколари сонини 18 тага етказган ҳолда АПЛ жадвалида пешқадамга айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia