"Челси" "Лестер" ҳимоячиси учун 78 миллион тўламоқчи

Aslanov Jasurbek
16 авг 2020, 15:55
"Лестер" ҳимоячиси Бен Чилуэлл яқин орада "Челси" футболчисига айланиши мумкин

The Independent нашри журналисти Дерек О’Лирининг хабар беришича, клублар 23 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Лондонликлар футболчи учун бонуслардан ташқари 60 миллион евро тўлайди. Агар томонлар ўртасидаги маълум шартлар бажарилса трансфер суммаси 78 миллион фунтга тушиши мумкин. 

Маълумотларга қараганда Чилуэлл эртага "Челси"да жисмоний тайёргарликдан ўтиши кутилмоқда. Шу кунни ўзидаёқ Лондон клуби унинг трансферини эълон қилиши эҳтимоли йўқ эмас. Футболчи ўтган мавсумда "Лестер" сафида Англия Премьер-Лигасида 27 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол урди. Яна шунча голга ассистентлик қилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›