

"Челси" клуби ўз афсонаси Френк Лэмпардни июнь ойига қадар вақтинчалик мураббий сифатида тайинлаши мумкин. Клуб вакиллари ва Лэмпард ўртасидаги музокаралар аллақачон ҳал бўлди. Фақатгина "Челси" раҳбарияти "яшил чироқлар"ни ёқса бас.
"Челси" Нагелсман ва Луис Энрике билан янги музокаралар ўтказишни мақсад қилган. Улар узоқ муддатли фаолият учун клуб билан музокара ўтказмоқдалар.



