"Челси" Костага шерик сифатида Мартинесни сотиб олмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
30 апр 2014, 20:57
Лондоннинг "Челси" жамоаси келаси мавсумда Диего Коста - Жексон Мартинес тандемини шакллантирмоқчи.
Испаниялик футболчининг жамоага бориб қўшилиши деярли аниқ бўлган бўлса, колумбиялик футболчиники учун "аристократлар" яхшигина курашишларига тўғри келади.

Лондонликлар футболчини "Порту"дан сотиб олиш учун 33 миллион фунт ажратишга тайёрлар.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net